ГИЛАМЧИЛИК

ГИЛАМЧИЛИК

ГИЛАМЧИЛИК

Бадиий ҳунармандчилик соҳаларидан бири бўлган гиламчилик қадимдан чорвадор аҳоли орасида ривожланган. Гиламлар ўсимлик (пахта, зиғир) толаси ва жун (қўй, эчки ва туя жуни) дан тайёрланган.Манбаларда сак- массагет қабилалари эрамиздан олдинги III-II асрларда гиламчилик билан шуғулланганлиги келтирилади. Салжуқийлар даврида кўплаб гиламлар тайёрланиб, Миср, Ҳиндистон, Хитойга чиқарилган. Тўқилиш усулига кўра гиламлар патли ва патсиз гиламларга бўлинган. Нақши, сифати билан бир-биридан фарқланадиган Туркман, турк, эрон ва озорбайжон гиламлари машҳур бўлган. Сурхон воҳасида амалий безак санъатининг муҳим турларидан бири бўлган гиламдўзликда қўй жуни ёки пахтадан тайёрланган иплар ишлатилади. Гилам қилиш учун асосан баҳорги жундан фойдаланилади. Чунки баҳорги жун узунроқ ва юмшоқроқ бўлади. Кузги жундан эса кигиз босилади. Кузги жун мустаҳкамроқ бўлади. Воҳада туксиз гилам кўп тўқилади. Бундай гилам турлари "Қоқма гилам" деб аталади. Қоқма гилам дастгоҳи тарновой бўлиб, ерга қурилади. Қоқма гиламлар йўл-йўл, ҳар хил ранглардан иборат бўлиб, узунасига тўқилади. Сўргра кесилиб, "Туморча тикиш" орқали бир-бирига бириктирилади. Қоқма гиламнинг Чимчиқи, Кўр чимчиқи, Бибишак, Шойи ғажари каби турлари кўплаб тўқилади. Қоқма гиламларда 10 тагача тахт чизиқлари бўлиши мумкин. Қоқма гиламнинг устки ва остки томонлари бир хил бўлади. Тўқиш техникаси мураккаб бўлиб, нақш солиб тўқиладиган гилам турли терма гилам ёки тукли гилам деб аталади. Тақир гиламлар кенг новойли дўконларда бир вақтнинг ўзида икки-уч киши бўлиб тўқилади. Тақир гиламларнинг Қўчқор майиз, Имом Султоний, Терма, Туя бўйин, Тўда гуан, Қўл солди, Оқ енли каби турлари мавжуд. Воҳа аҳолиси бадиий безак санъатида Напрамач ва Бўғжомалар ҳам муҳим ўрин тутади. Напрамачларнинг нақши-тукли, олд томонда саккиз бурчакли ёки тўртбўрчак шаклида иккита йирик медалон, унинг фонида ўткир ромблар ёки Х симон шакллардан иборат бўлиб, кўчманчи қабилаларнинг бекчилари, қалқон нусха элементлари ифодаланган. Напрамачлар- тўқилган сандиқлар бўлиб, улар турли буюмларни солиш учун тўқилган. Воҳа гиламдўзлигида эшик халта, қошиқ халта, бўғжома ( уй-рўзғор буюмларини ўраб қўядиган тўқима полотно) хуржун, дастурхон, дигил ёпкич, ёки диг-дига жўмар киради.