ЗАРДЎЗЛИК

ЗАРДЎЗЛИК

ЗАРДЎЗЛИК

Зардўзлик санъатининг ватани шарқ давлатлари ҳисобланиб, қадимги Бобил, Виззантия, Эрон подшолигида ҳам равнақ топиб, ривожланган. Ўрта Осиёда милодий I-III асрларда зарбоп кийимлар бўлган. Зардўзи кийимларни фақат аслзодалар кийишган. XlX-XX асрларда Бухорода зардўзликнинг ўзига хос мактаб и шаклланиб, гуллаб-яшнаган. 1930 йил Ўзбекистонда рассомлар уюшмаси қошида зардўзлик артели ташкил топган. Турли навдаги симли иплар зардўзликнинг асосий хом ашёси бўлиб, улар қадимда Миср Бобил, Деҳлида ишлаб чиқарилган. XlX асрнинг иккнчи ярмида зар иплар Бухорога Москвадан, кейин Англиядан, ҳозир эса Япониядан келтирилади. Момиқ зар толалари калёбатун деб номланиб, у ингичка метал ип, шойи ипга пухта ўрнашади. У оқ ипак, яъни кумуш ип бўлиб, ундан кумуш гуллар тикилади. Оқ ипак ипни тилла калёбатун қилиш учун сим ипга тилла суви югуртирилган. Зардўзликда олтин, кумуш рангдаги ипак ҳамда суунъий ипак толаларидан фойдаланилади. Зардўзликда яна пўлакча, олмос қуббалар, зарҳал тўғалар ҳам ишлатилади. Пўлакча-зардўзликда ишлатиладиган кичкина пистон, у оқ, қизил ва сариқ раргларда бўлади. Олмос қуббалар-заргарлар томонидан ясаладиган олмос нақшлардир. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Фарғона худудларида зардўзлик мактаблари очилган. Қўли гул усталар томонидан чопон камзул, поябзал, белбоғ, салла қулоқ, келинлар, қизлар киядиган "Гулноз", "Баҳор", "Наврўз", Дилором", "Раъно", "Фестивал", "Қўшбодом", "Бахт", деб номланган дўппилар, аёллар нимчалари, сумкалари, чойшаб, ёстиқ ғилофлари, уч хил аёллар туфлилари тикилади. Зардўзлик буюмларида Лола, Офтоб, бодом, Минораи калон, сомонийлар мақбараси каби нақш ва расмлар акс эттирилган. Эркаклар ва болалар чопонлари четдан келтирилган "Бахмал биширим" деб аталган аъло навли бархутлар, "Бахмали фаранги" номли тоза ипак бархутлардан тикилади. Улар Россиядан келтирилади. Ярим шойи олача жайдари газлама зардўзликда кўп қўлланилиб, ундан асосан уй-рўзғор буюмлари: Сўзана, ёстиқ жилди, жойномоз, лўла болишлар тикилган.

Галерея

photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe