САЛЛА БОШ

САЛЛА БОШ

САЛЛА БОШ

"САЛЛА БОШ"- асосан сариқ, кўк, қора ва оқ рангда бўлади. Олтмиш ёшдан ошган эркаклар оқ "салла бош" ўрашган. Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларида ҳозирга қадар айрим кекса ёшли эркаклар "салла бош" ўрашади. Бу "салла бош" 6 метрли дока, бўз ва ипак матолардан тайёрланади. Қадимий Сурхондарë либослари ҳақида сўз кетар экан, қайси вилоят қайси қавмдан эканлигидан дарак берувчи бу кийимлар билан доим гурурланиб яшайди. Асрлар давомида авлоддан -авлодга безавол етказилаëтган бу бойлигимизга ҳурмат, кадр ҳисси билан муносабатда бўлиш ҳалқимизга бўлган хурматни ифодалайди. САЛЛА(Оқ кийма) - докадан тайёрланади. Доканинг ярми бошга пешона билан айлантириб ўралади. Қолган қисми аёлнинг кукрак қафасини ёпиб туради. кекса аёлга улуғлик бахш этиш билан бирга либос кирланишини ҳам олдини олади. Дока тоза пахтадан тайёрлангани боис кишининг нафас олишига халақит бермаган. Саллалар ип газлама, ип аралаш жун матолар, дока, баъзан киммат баҳо нав матодан тайёрланган. Аҳолининг ҳар бир ижтимоий табақаси саллани ўзига хос ўраши билан ажралиб турган. Кишилар иш билан машғул бўлган ёки уйдалик пайтларида саллани ечиб кўйиб, бошларида бир бўлак матони ëки рўмолчани боғлаб олишган. Салла биринчи марта ўғил болалар бошига суннат тўйида, кейин эса никоҳ тўйида, уйланадиган йигит бошига "куёв салла" кийдирилган. Салланинг матоси одатда олти метрдан кам бўлмаслиги шарт эди. Салланинг учи одатда унинг устига қистириб қўйилиб, фаат намоз ўқилаётган пайтдагина туширилган.

Галерея

photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe