ДЎППИ

ДЎППИ

ДЎППИ

Дўппи – енгил бош кийими. Қадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида (айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий кийим турига айланган. Бошқа халқлар дўппиларидаларидан ўзбек дўппиларилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади. Дўппи уч қисмдан иборат - тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичила-ди), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган, республиканинг турли жойларида турлича безатилади; қисмлари бирлаштирилганда турлича кўринишга эга бўлади. Дўппи тикувчи уста дўппидўз, дўппини тикиш касби эса дўппидўзлик деб аталади. “Дўппи” – сўзининг ўзи туркий “Тюбе” сўзидан олинган бўлиб, уст, юқори деган маънони билдиради. Унинг тарихий шаклларини саллага ўхшаб ўраладиган гумбаз шаклидаги телпак ҳосил қилади. Аста-секин у ўз шаклини ўзгартирди – пахта ёки ипак билан тикилган ва ҳатто атлас ёки бахмал олтин иплар билан тикилган чўққили, конуссимон, думалоқ ёки тўртбурчак кўринишга келди.Ўзбекистонда дўппилар бош кийим сифатида ўрта асрларда кенг тарқалди. Дўппи тикиш санъати қўлдан-қўлга, авлоддан-авлодга, онадан-қизига ўтиб меърос бўлиб келмоқда. Эркаклар дўпписини тайёрлашда асосан қора сатин ёки бахмалдан фойдаланилади. Аёллар дўпписига шойи, бахмал, парча матолар ишлатилади. У бисер, майда металлик ишланмалар билан безатилади. Бир қарашда уларни бир хил деб ўйлаймиз. Аммо юртимизнинг ҳар бир вилоятида турфахил кўринишдаги дўппилар мавжуд. Масалан, Сурхондарё ва Қашқадарёда думалоқ кўринишдаги дўппилар, ёрқин, бир-биридан кескин фарқ қиладиган иплар билан тикилган бўлса, Бухоро дўппилари кўпроқ зар иплар билан тикилган. Сурхондарё дўппидўзлик мактабида миллий каштачилик амалий безак санъатининг ўзига хос жозибадор халқчил услублари сақланиб қолинганки, бундай дўппиларни халқ севиб, бошидан туширмай келмоқда. Айниқса, бойсун, дашнобод дўппиларга разм солар экансиз, улардаги мукаммал ранг-баранг нақшлар жилосига қараб халқ қалбининг жўшқинлиги, табиатга яқин, ҳамнафас эканлигини ҳис қиласиз. “Тўлдирма”, “пулакча”, “тангача” ёки “лолагул” деб аталувчи дўппиларни йигитлар ва эркаклар киядилар. Бундай дўппилар асосан патли бахмалдан тайёрланганлиги сабаб, “патдўзи” деб ҳам ном олган. Хотин-қизлар кийишига мўлжалланган “мунчоқ” ёки “шабанок” деб номланувчи дўппилар эса шаклан думалоқ, уларга майда мунчоқлар тизиб гул тикиб тайёрланади. Дўппиларининг кизагига “йўрмадўзи” усулида тайёрланган жияк қадаб безатилади. Эркак ва аёллар дўппиларининг жияклари гул нусхаларига қараб фарқланади. Дўппига жияк тикиб бўлингач, жиякнинг туташган жойига турли рангдаги ипаклардан попукча қадаб безатилади. Шундай қилиб, ўзбек дўпписи безагининг барча элементлари — ранги, чизиқлари, расмлари муҳим маъно юкламасига эга бўлиб, кўпинча ҳаёт ва ўлим, ёруғлик ва қоронғулик, ер ва осмон, яхшилик ва ёмонлик каби умумий тушунчалар билан боғлиқ бўлади.

Галерея

photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe photoswipe