Сурхон воҳасида миллий ҳунармандчилик тури бўлган ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланган. Ёғоч ўймакорлигида ёғочга нисбатан ашё, бой ранг ва текстурага эга маҳсулот сифатида қаралиши, унинг кенг кўламда ишлатилишига олиб келди. Ёғоч ўймакорлигидан меъморчиликда,айниқса дарвоза,тўсинлар устунлар; рўзғордаги буюмлар: турли хил тагликлар, сандиқлар, қутичалар, бешиклар, кириш эшиклари,жовонлар, хонтахта, мусиқа асбобларини безашда фойлаланилади. Унда терак, ёнғоқ ва қарағай дарахтлари ишлатилади.Рўзғор учун ишлатиладиган ёғоч буюмлар учун қўлланиладиган оддий сатҳисиз ўймакорлик халқ санъати тушунчаларига хос табиий материалнинг гўзаллигини ифодалайди.Сатҳисиз уч қиррали ўйма ва қавсли ўймакорлик нақшлари ёғочда ўйиб олиш йўли билан бажарилади.Улар Сандиқ, бешик,эгарлар, ўқловлар ва бошқа рўзғор буюмларида қўлланилади.Бешиклар нақшида каштачилик ва сандиқларда учрайдиган нақшлар ишлатилади:ой, гул,лола гули,панжара. Ўйма нақшга-учбурчаклар, тўртбурчаклар, қавсчалар киради. Сурхон воҳасида ёғоч ўймакорлиги асосан XlX аср охири XX аср бошида кенг ривожланган.Сайробнинг Жума мачитига ўрнатилган XlX асрда тайёрланган ўйма нақшли устун бунга мисолдир.Ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган асосий асбоблар: теша, болта, арра, искана, ранда, омбур ва бошқалардир. XlX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб усталар ишни осонлаштирадиган ва енгиллаштирадиган дурадгорлик дастгоҳларини қўллай бошлаган.Шу сабаб оммавий рўзғор буюмларини илгари нақшлаб ўйилган қисилари токарли металларга алмаштирилган.