Хўжа Майхона зиёратгоҳи (XV аср)

Хўжа Майхона зиёратгоҳи (XV аср)

Хўжамайхона зиёратгоҳи (XVаср) Бойсун тумани Дарбанд қишлоғидаги катта дарада жойлашган. Мозорнинг атрофи қалин дарахтлар билан ўралган.

Хўжамайхона зиёратгоҳи (XVаср) Бойсун тумани Дарбанд қишлоғидаги катта дарада жойлашган. Мозорнинг атрофи қалин дарахтлар билан ўралган. Зовнинг тубидан катта ҳажмдаги сув чиқиб, учта тоғ зинаси орқали дарёга қўшилади. Маҳаллий аҳоли орасидаги ривоятларга кўра, Хўжамайхона зиёратгоҳидаги қабр Ҳазрати Али (р. а)га тегишли. Ҳазрати Али (р.а) Ўрта Осиёга келмаган бўлса ҳам Алавийлар билан боғлиқ қарашлар кенг тарқалган . Али ва унинг авлодларини ардоқлаш Сурхондарё вилоятида ҳам кучли мавқеига эга бўлганини кўришимиз мумкин. Хўжамайхона суви тоғ тагидан 10 км дан ортиқ ичкаридан чиқади. Сувнинг туби қаерда эканлиги ноъмалум. Япон олимларининг олиб борган тадқиқотларига кўра, Хўжамайхона суви Осиё қитъасидаги энг тоза, фильтрланган, шифобағш сув бўлиб, унда инсон организмига фойдали бўлган темир ва олтин моддалари мавжуд экан . Хўжамайхона зиёратгоҳи ҳудудида мозор ва мўжизавий катта ҳажмдаги сув бўлиб, ўзининг табиий манзараси, тоғ ҳавоси, сувининг тиниқ, тотли, шифобахшлиги билан кишини ҳайратга солади. Бундай зиёратгоҳлар нафақат зиёрат объекти, балки табиат томонидан пайдо бўлган экотуристик зона ҳамдир. Хуллас, табиат билан боғлиқ зиёратгоҳлар тарихи қадим даврларга бориб тақалади. Улар Ўрта Осиё ҳалқларининг ижтимоий ва маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Одамлар қадимги даврларда табиат ҳодисаларидан қўрққанлиги сабабли, уни ғайриоддий ҳисоблашган. Ўзига хос жиҳати шундаки, зиёратгоҳлар олдида дарахт, қандайдир тош, сув ёки булоқ бўлган. Зиёрат билан боғлиқ табиат объектларининг баланд тепаликларда жойлашганлиги, гўзал табиати, сўлим ва салқин ҳавоси йилдан йилга маҳаллий ва хорижий зиёратчиларнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Ҳалқимизнинг қадимги қарашлари ва эътиқодларини, тарихини ўрганиш учун бундай жойларни зиёрат туризми ва экотуристик манзилга айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.