Буддавийлик Ўзбекистон жанубининг қадимги ва илк ўрта асрлардаги тарихида чуқур из қолдирган. Бу ерда муддавийлик маданиятига оид ёдгорликларини очиш ва ўрганиш, юқори кўринишдаги бадиий асарлар ва буюмларнинг топилганлиги ҳам бундан далолат бериб туради. Шуниси эътиборлики, Марказий Осиёда буддавийликнинг энг машҳур ва қадимги ёдгорликлари айнан Ўзбекистоннинг жанубидан топилган. Унинг ҳудуди милоднинг I-III усрида мавжуд бўлган, дунёдаги энг ката салтанатлардан бири бўлган Кушон империяси таркибига кирган. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистоннинг жанубида ноёб буддавийлик ёдгорликлари бўлмиш Қоратепа, Фаёзтепадаги ер ости ва ер усти ибодатхона ва монастирлари, Зурмала ступаси, Далварзинтепа ва Зартепада буддавийлик ибодатхоналари яхши ўрганиб чиқилган. Ушбу ёдгорликларни ўрганиш Марказий Осиёда буддавийлик маданиятини тарихига ойдинлик киритиш билан бир қаторда Хитой ва Узоқ Шарқ ҳудудига ушбу диннинг тарқалиши унинг ўрнини тўлиқроқ тушунишга жуда ката имкон беради. Жанубий Ўзбекистондаги буддавийлик ёдгорликларини археологик жиҳатдан ўрганиш шуни кўрсатдики, Бақтрияда Буддавийлик дини ва беддавийлик маданиятини тарқалиш даври милоднинг илк яъни И-ИИИасрларида Буюк Куҳсонлар империясио бошқаруви даврига тоғри келади. Шуни яна таъкифлаб ўтиш жоизки, айрим тадқиқотчилар бу жараён мил.авв. ИИИ асрнинг иккинчи ярмига, бошқалар эса юечжилар даврига (мил.авв. ИИ-Иасрлар ва милоднинг И асрига) тўғри келади деб ҳисоблайдилар. Яна баъзи тадқиқотчиларни таҳмонларига кўра, бақтрияликлар буддавийлик динини машҳур Кушон подшоҳи Канишка бошқаруви даврида (милодий И охири ва милодий ИИ асрнинг бошлари) таниган деган хулосаларни ўртага ташлашмоқда ва бугунги кунда ҳам энг ката муаммолардан бири саналади. Шуни таҳмин қилиш мумкинки, бақтрия аҳолиси буддавийлик дини билан милодий И асрда танишган ва Кушон подшоҳлиги мавжуд бўлгунгача бу ерда Ҳиндистон миссионерларидан иборат машҳур колониялар мавжуд бўлган бўлиши мумкин. Марказий Осиёда буддавийлик ва буддавийлик бадиий маданиятини ўрганиш 1932 йилда, Термиздан 7 километр юқорида жойлашган Айртом ҳидудида Амударё тубидан акант барглари орасида арфа, дўмбира ва уд чалаётган белбоғли учта тош релеф топилганидан сўнг бошланган. Ушбу машҳур топилманинг топилиши Ўзбекистонда буддавийлик ва буддавийлик бадиий маданиятини ўрганишда жуда ката туртки бўлди. Олимлар томонидан 1933 йилдан бошлаб Айритомда яна худди шунга ўхшаш ва шу кўринишга яқинроқ еттида бортма тасвирга эга фриз топилди. Бу блоклар Амударёнинг баланд қирғоғида жойлашган ва уч томондан мудофаа деворлари ҳамда миноралари билан ўралган маҳобатли бино безаклари бўлган. Бино милоднинг И асрига оид иморат харобалари устида қурилганлиги билан диққатга сазовордир. Олимларнинг ва мутахассисларнинг фикрича, тасвирли релеф блоклар бино пештоқларининг тепасини безаган бўлиши мумкин. 1964 йил Айритом ибодатхонасидан шарқий томонга қараб 1 км узоқликда сирти тош бўлаклар билан қоплаб қолинган ступа кавлаб олинган. Афсуски, экспедитсия кундаликлари ва чизмалари ёниб кетган. 1963—1966 йилларда Айритомда Оʻзбекистон санʼатшунослик экспедитсияси (Б. Тургʻунов) ҳам қазиш ишлари олиб борган. Деворларининг калинлиги 1,5 м, балаландлиги 2—2,5 м боʻлган 15 га яқин эшик ва деразасиз хоналар (диний маросимлар оʻтказилган хоналар) топилган. Хоналарга юқоридан махсус зиналар орқали тушилган. 1979 йилда эса будда ибодатхонасида биноси ёнида археологлар икки персонаж тасвирланган тагсупасида ўйиб ёзилган олти сатрдан ибодат ажойиб ёзув намунаси туширилган тош бўлакларини топишган. Айритомдан топилган саккизта горизонтал кошиндан иборат фриз бурчакларида валюталар ва икки қатор акант барглари тасвирланган бўлиб, уларнинг ўртасида кўкрагигача бўрттириб ишланган ва акант баргари орасида учиб чиқаётган одам тасвири ишланган. Улар само мусиқачилари – арфа, уд, қўшнай, дўмбира, чанг чалаётган гантхарвалар, гулчамбар, идиш ва мевалар кўтарган донатислардир. Саҳнанинг барча иштирокчиларининг юзи этник мансублик хусисиятларига кўра ката думалоқ юзи ва бироз каттароқ қуймуш кўзи, чаккага тортилган қошлари ва қиррабурни, кишгина оғзи ва ўзига хос ияги алоҳида тасвирланган. Уларнинг ҳаммаси чиройли либослар ва ҳашаматли бош кийимларни кийишган. Шу билан бир қаторда тасвирланган персонажларнинг юзида ҳаяжон, ёшини кўрсқатувчи алоҳида белгилари йўқ, таркидунё қилган киши қиёфаси акс эттирилган ва танаси жонсиз қиёфада. Олимларнинг таҳминларига кўра эҳтимол бундай тасвирларнинг таърифи Бақтриянинг бадиий маданий услубини афзал кўрганидандир. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Айритомда “Парининнирвана – жатака” билан боғлиқ саҳна акс эттирилган. Ривоятларга кўра бечта мусиқа асобобидан чиқаётган куй мотам рамзини ифодалаб, вафот этган Буддага бағишланаётганлигидан далолат беради ва уни энг охирги йўлга кузатаётган бўлиши мумкин. Шуниси қизиқки ушбу фриздаги саҳна Айритомда маҳаллий аҳоли вакиллари образлари акс эттирилган бўлиб, бу жиҳат уни шу ерлик аҳоли образлари орқали тушунишини осонлаштирган. Бундан ташқари Айритом фризида Гандхара санъати билан боғлиқ бўлган кўринишлар ҳам аниқланган ва шу орқали олимларнинг Кушон салтанати бўйлаб тарқалган мислсиз тарихий-маданий воқелик сифатида гандхара мактаби бўлганлигини тасдиқлайди.