Халқ орасида хўжалар етти хўжа деб аталиб, унинг қариндошллари Сариосиё тумани Сангардак тоғ ҳудудида ҳам учрайди. Сангардак қишлоғининг шимолий қисмида, Саргардак дарё тепасидаги тоғ устида Хўжаи илғор (Илғор хўжа) зиёратгоҳи бор. У ердан тўртта булоқ чиқади, суви шифобахшдир. Хўжа илғор зиёратгоҳининг номи Хўжаипеш (Пешқадам хўжа), Хўжаи баланд, Хўжаи устун (ҳаммадан баланд, юқорида), деб ҳам аталади. Ёз ойларида зиёратгоҳ доим зиёратчилар билан гавжум. Қабр тоғнинг тепасида бўлиб, унинг устига маҳаллий аҳоли томонидан томи шифр билан ёпилган бир хонали хонақоҳ қурилган. 2019 йил баҳорида зиёратгоҳ "Вақф" хайрия фонди Сурхондарё бўлими тасарруфига ўтказилиб, улар ҳисобидан зиёратгоҳга чиқиш учун тоғнинг тепасигача 1080 та зина қилинган, бу зиёратчиларга қулайлик туғдиради .