Муҳаммад Юсуф Маъюсий Хондизагий зиёратгоҳи

Муҳаммад Юсуф Маъюсий Хондизагий зиёратгоҳи

Тоғ аҳолиси шу ерда бир неча минг йиллардан буён яшаб келаётганлиги сабабли ўзига хос тарихга эга. Хонжиза халқи орасидан тасаввуф соҳасида кучли билимга эга олимлар етишиб чиқган. Уларнинг қабрлари маҳаллий ва вилоят миқиёсидаги зиёратгоҳлардир.

Хонжиза қишлоғи қабристонида яна бир забардаст аллома, саънаткор шоир Муҳаммад Юсуф Маъюсий Хондизагийнинг хоклари абадий қўним топган . Муҳаммад Юсуф Маъюсий Хондизагий 1871 йилда Хонжиза қишлоғида ҳунарманд уста оиласида туғилган. Қуръон илмидан хабардор бўлган, адабиёт ва санъатни севадиган Уста Муҳаммад Ражаб кичик ўғлининг зийраклиги, илмга ташналигини сезиб, тўрт ёшлигидан Хонжиза қишлоғидаги амакиси шайх Эшони Сафар Халифага шогирдликка берган. Шундан сўнг у Денов шаҳридаги Саййид оталиқ мадрасасида таълим олган . У 1821 йил йирирма ёшида Бухорога Мир Араб мадрасасига ўқишга боради. Қуръон илмларини чуқур ўрганади. Қисқа вақт ичида мадрасада шоир сифатида танилади. 1915 йилда Мир Араб мадрасасини тамомлайди . Муҳаммад Юсуф Маъюсий қишлоғига қайтиб келиб, ижод қилади. Қуръон тиловати ва ижодий ишга кўп берилганлиги, фарзандсизлик дарду ғами туфайли 1948 йилда кўзлари кўрмай қолади. 1967 йил март ойида 96 ёшида оламдан ўтади . Шоирнинг шеърлар баёни қолган бўлиб, у “Гуфтори Маъюсий” (“Маъюсийнинг айтган шеърлари”) номи билан машҳурдир . Хонжизалик адабиёт ихлосманди Хусрав Саъдуллоҳ шоир шеърларини тўплаб, 2003 йилда “Тажоллои ишқ” номли китоб қилиб, Душанбе шаҳридаги “Ирфон” нашриётидан чиқарди. Муҳаммад Юсуф Маъюсий Қуръон илмини чуқур ўрганган олим, шоир сифатида Хондиза халқини илму маърифатга етаклаган. Унинг Хонжиза қабристонидаги мозори зиёратгоҳ бўлиб қолди. 2018 йилда зиёратгоҳга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими томонидан эътибор қаратилиб, қабристон ёнидаги катта қишлоқ масжиди юқорисига Муҳаммад Юсуф Маъюсийга атаб фонд ҳисобидан олди айвонли, усти кичик гумбазли мақбара қурилди. Ичига рамзий қабр қўйилган. Ҳозирги кунда ҳам таъмирлаш ишлари давом этмоқда .