Термиз туманидаги Намуна жамоа хўжалигида жойлашган Қирқ қиз мажмуи IX-XIV асрларга оид ёдгорлик намуналаридан бўлиб, уни Ҳаким Термизийнинг қизи, афсонавий Қирқ қиз қалъаси маликаси Ҳурайда бинти Муҳаммад ал-Ҳаким, шунингдек, Варроқ Термизийнинг қизи, мазкур қалъа бошлиғи Руҳайда бинти ал-Варроқнинг мақбаралари сифатида қаралади . Қирқ қиз ёдгорлиги қишлоқ-қўрғон сарой архитектурасининг ноёб турига мансуб бўлиб, араблар келгунига қадар Ўрта Осиё меъморчилик мактабининг услубини такрорлайди ва IX-XI асрларга оид Сомонийлар даврига тегишлидир. У квадрат шаклга эга бўлиб, тўрт томонли икки қаватдан, айвонли ҳовлиси кўп қисмли хоналардан ва бирлаштирувчи йўлакдан иборат. Фасадлар хилма-хил бўлиб, ҳар бирининг марказида чуқур гумбазли айвон, деворлар юзаси ёриқлардан, бурчакда думалоқ минора жойлашган . Қурилиш ва безак ашёлари сифатида хом материалдан фойдаланилиб, унинг мураккаб деворларидан қуббасимон безаш ишлари қилинган . Археолог санъатшунос олима Е.Г. Некрасованинг таъкидлашича, Қирқ қиз объекти Султон Содотда жойлашган ансамбларнинг аналогияси, яъни такрори ҳисобланди. У хонақоҳ ҳужраларини бирлаштирувчи ҳовлидан ташкил топган . Қирқ қиз қалъаси ўрта асрларда шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини ўтаган. Қалъанинг ўзига хослиги шундаки, унда дунё томон кўндаланг қатъий мутаносиб ҳолда бунёд этилган. Қасрнинг пастки ва юқори қаватлари 17 та хонадан иборат, очиқ ва ёпиқ арклар деворларнинг ташқи томонини безаган ва бу Сомонийлар даври услубига хослиги билан ажралиб туради . Унинг қандай мақсадда қурилгани ҳозирги кунгача маълум эмас. Ўрта асрларда Термиз шаҳри ташқарисидаги қалъа шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини бажариб келганини кўрсатади . У дунё томонларига қурилиши жиҳатдан мослаб бунёд этилган. Марказий Осиё архитектура ёдгорликлари ҳолатини ўрганган Л.Ю. Маньковская Қирқ қиз XI-XII аср хонақоларига даҳлиз билан марказий гумбазли залнинг боғланганини қайд этади. 1936 йилда Қирқ Қизда тадқиқотларни М.Е. Массон бошчилигида Термиз археология комплекс экспедицияси (ТАКЭ) томонидан тадқиқотлар ўтказишган . У Қирқ қиз ёдгорлигини Б.Н. Засыпкин сингари VIII-IX асрлар эмас, кейинги давр ўзбеклар ҳукмронлиги бўлган давр билан боғлайди. М.Массон уни VI-VII асрга тегишли эканини айтади. Б.В. Веймарн уни карвонсарой бўлганини қайд этади. 1967 йилда З.А. Ҳакимов раҳбарлигида олиб борилган археологик тадқиқотларда жануби-ғарбий даҳлизларга кириш йўлакларидаги шурфни ўрганади . Асосий қурилиш материалини 30-32х5-6,5 смли хом ғишт ташкил этишини, ғиштга сомон қўшилгани, 2 см қалинликда лой ётқизилгани қайд этади. Ёдгорликнинг асосий қисмидан кириш эшиклари орқали асосий марказий қисмга ўтиш мумкин, пишган ғишт ва катта ҳажмли ганчдан иборат уюм бор. Масалан, 17 хонанинг размери 7,2х4,6 мни ташкил этиб, кенглиги ғарбий деворнинг қалинлиги 1,6 м деворнинг юқори қисми бузилган, беркитилган қисми сақланмаганлигини қайд этади . Яна айтиш мумкинки, қалъа тўртбурчак тарҳли (53,3×54,8 м) 1 қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда икки қаватли бўлиб, хом ғиштдан (30×30×5ғ5,5 см) тоқ терилиб, равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган. Қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги 2-2,5 см), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида тоқлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, бир маромда такрорланувчи туйнуклар очилган. Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн (11,5×11,5 м) ўзаро йўлаклар билан боғланган; марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони тўрт қисмга ажратган. Булар иккита бир хил тузилган (5 хона ва 3 томонидан ўралган йўлак, эни 2,1м) шимолий ғарбий ва шимоли-шарқий ҳамда иккита жануби-ғарбий (иккита йўлакча билан боғланган 5 та хона) ва жануби-шарқий (йўлакча билан боғланган иккита хона ва уч устунли катта меҳмонхона) қисмлардир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, йўлак ва хоналар девордаги туйнуклар орқали ёритилган. Қирқ қиз қалъаси балхи ҳамда кесишган гумбазсимон тоқлар, бошқа турлардаги гумбазлар, тоқлар ва равоқлар қўлланилган . Қалин девор билан ўралган, бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида тоқлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тархларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган. Қаъланинг барча хоналари ва марказдаги саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Қалъа тепасида балх, кесишган гумбазли тоқлар, бошқа турдаги гумбазлар тоқ ва равоқлар қўлланган. Яна шуни маълумот ўрнида келтириш мумкинки, айвон ва йўлаклар бинони тўрт қисмга ажратиб, 40 хонадан иборат бўлгани қирқ асбоб – устурлоб мавжудлиги келтирилади . 2001-2002 йилларда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан, 2018 йилларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Қирқ Қиз архитектура ёдгорлигида таъмирлаш ишлари олиб борилган.