СЎЗАНАЛАР

СЎЗАНАЛАР

СЎЗАНАЛАР

СЎЗАНАЛАР- ўзида коинот, табиат, бахт ва севги, тушунчаларини ифодаловчи хушманзара полотнолардир. Сўзаналар сатхида воха чеварлари тасаввурларидаги дунё акс этган. Сўзаналар хажми буйича 1,5 метрдан 2 метргача, узунлиги 2 метрдан 4 метргача бўлган. Ҳамма сўзаналар "мехробгул" номли жингалак нақшлар туширилган кенг ҳошиялар билан ўраб олинади. Ташқи ҳошиялар эса "оба" (сув) номли тўлқинсимон нақшлар билан безатилади. Асосий майдонда тўпбарггул шаклидаги безак туширилган. Марказда асосан ой ва қуёшни ифодалайдиган катта айланалар жойлашган. Ушбу айланалар сони 1 тадан 8 тагача булади. Акс эттирилган сайёралар- ой деб аталади. Лекин сайёралар катта ой, панжа ой ва кичик ойларга ажратилади. Сайёраларнинг марказида унинг негизини ҳосил қилувчи тўпбарггул туширилади. Унинг атрофида бир неча булбулларнинг услублаштирилган турли нақшлари солинади.