ПАЛАК-деворларга илинадиган энг йирик, қиммат безак буюмларидан бири. Палакда осмон ва тўлин ой акс эттирилади. Уни қадимда бўзга, оқ сурпга кашта тикиб тайёрлашган. У сўзанадан гулларнинг йириклиги, заминининг кашта қопланиши билан фарқ қилган. Палакнинг ўртасида йирик ой тасвири қизил, қирмизи, пушти ипак билан тикилган. Нақшлар ичида бодом, қалампир элеменларидан фойдаланилган. Палакда қирқтача ой ҳам тасвирлаш мумкин. Шунинг учун ойнинг сонига қараб олти ойлик палак, ўн икки ойлик палак, ҳатто катта уйлар учун қирқ ойлик палак тикилган. Агар ойни ичи сидирға рангда ифодаланган бўлса уни "Ойпалак", нақшдан бўлса" Гулпалак" деб аташган. Палакни гули кўп, ҳажми ва меҳнати катта бўлгани учун уни кичкинароқ ҳолга келтиришиб, қисқартириб, "Сўзана" деб аташган.