Ўтмишда Юнон-Бақтрия ва Кушон салтанати маркази, савдо йўллари чорраҳаларида жойлашган Сурхон воҳасида бугунги кунда қадимги анъаналар,миллий қадриятлардан саналган: ўйин-рақслар, беқиёс оҳанглар, халқ мусиқа фольклрри сақланиб қолган. Фольклор-халқ оғзаки ижодини, унинг тарихи, турмуш тарзи, одат ва маросимларни ифодаловчи санъат тури ҳисобланади. Бойсунда ўзига хос мусиқа маданияти ривожланган. Бойсун мусиқа фольклори- аҳолининг иқтисодий-маиший, ижтимоий-психологик ҳусусиятларига боғлиқ ҳолда асрлар давомида шаклланган. Бойсун мусиқа меросининг асосий ҳусусияти-бу оғзаки тарзлик. Бу мерос иккига бўлинади: 1). Мусиқа фольклори ёки халқ мусиқа ижодиёти (унинг ижодкори, ижрочиси ва тингловчиси ҳалқ). 2). Мумтоз мусиқа ёки оғзаки профессанал мусиқа (уларнинг ижодкори таниқли хонанда, созанда, бастакорлар). Ҳар бири ривожланган куй, мураккаб шакл, ранг-баранг ижро услуб ва усуллари билан ажралиб туради.Бойсун миллий фольклор мусиқа санъати илдизлари қадимги даврларга бориб тақалади.Бугунги кунда ўз ижросидаги хилма-хил жанрлари,бой тасвирий воситаси билан ривожланиб келмоқда. Бойсун мусиқа фольклорининг жанр тизими инсоннинг турли эҳтиёжига хизмат килиб, унинг ҳаёти- фаолиятини акс эттиради.Айтим (халқ қўшиқлари, айтимлар, йиғи-сиғилар) ва чолғу (чақириқлар, оҳанглар, усуллар, куйлар) жанрлари халқ маросимлари билан кенг боғлангандир. Булар орасида маросим қўшиқлари (мавсумий, тўй-маросими, аъза-мотам, диний ибодат) ҳамма қишлоқларда мавжуд. Халқ қўшиқларига қадимдан куйланиб келинаётган, "Суст хотин»" "Майда"," Бойсун мавриги", "Муборакбод"," Кўк салла", "Лолачага ишим бор"," Янгажон," "Бедана чертмоқ"," Наврўз", "О, зам-зам", Қўш ҳайдаш," "Шохмойилар," "Ўроқчилар қўшиғи," "Алла"," Хавор-хавор", "Турна келди", " Ҳа, дўрси-дўрси", "Бойсун ёр-ёри"," Яққу-яққу-яқ", "Уфу жақала"," Айлансин ёр»", "Ё рамазон," "Ковушим"," Ошпаз қўшиғи" "Ким оладиё"," Келгин ёр ўйнайлик", "Хут"," Хай ёр-ёр", "Дўст бўламиз лолача"," Ҳамал-ҳамал", "Тул бобо"," Ҳалинчак", "Воқуба"," Ҳа, жўш" каби қўшиқлар киради. 1991- йилда Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек халқининг миллий қадриятлари тикланди.1999 йил апрел ойида халқаро ЮНЕСКО ташкилоти Бойсун тумани худудини "Жаҳон халқ ижодиёти дурдонаси" деб эълон қилди. ЮНЭСКО ташеилоти томонидан 2001 йилда ушбу минтақанинг бой маданий ва фольклор мероси "Бойсун маданий муҳити" номи остида "Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари" қаторида тан олинган, 2002 йил май ойида "Бойсун баҳори" биринчи очиқ фолкълор фестивали ўтказилган.2008 йилдан бошлаб Бойсун ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон Репрезентатив рўйхатига киритилган. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилнинг 17 ноябрида ўзининг сайловолди дастури доирасида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда вилоятда амалга ошириладиган бир қанча лойиҳалар қаторида яхши анъана, халқаро обруга эга бўлишга улгурган "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини қайтадан тиклаш кераклиги ҳақида таклиф-мулоҳазаларини билдирган эди. Ушбу ташаббус сабаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23. январдаги "Сурхондарё вилояти худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги 28-сон қарори ҳамда 27 апрелдаги 73-сонли Баёнига мувофиқ 2017 йил 13-14 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида "Бойсун баҳори" фольклор фестивали ўтказилиши белгиланди.