Паранжи - (арабча – фаражи - кенг кўйлак) кўпчилик мусулмон аёлларининг ёпинчиғи, чачвон билан ансамбль ҳосил қилган. Аёллар гавдасини бошидан оёк яшириб туришга хизмат қилади. Бичими кенг тўн шаклида бўлиб, елкадан пастга томон торайиб борувчи узун бандаги (енги) этакка якин жойда бир-бирига чатиб бирлаштирилади. Аёл юзини чачвон тўсиб туради. Авра-астарли қилиб тикилади. Авраси бахмал кимхоб, банорас, олача ва бошқа матолардан тикилиб, четларига кашта тикиб, каштали жияклар тутиб безатилади. Астари чит, сатиндан тайёрланади ҳамда четларига зангори, пушти ёки сидирға шойидан адип қилинади. Паранжини икки ёни (чўнтак ўрни)га тик тушган (25 см узунликда) 2 та жияк туташтириб чатилади, жияклар учидан попукчалар чиқарилган, баъзан қўнғироқчалар осилган. Қадимги Мисрда пайдо бўлган ва бошка мамлакатларга тарқалган. XVI асрдан аёлни бегона кўзлардан яширувчи ёпинчиғига, узун енглари безак қисмига айланган. Паранжи ёпиниш ислом шариатига мос келган. ХХ асрдаги ижтимоий ўзгаришлар жараёнида (айниқса 1930 йиллардан бошланган "Ҳужум" ҳаракати ва бошқа туфайли) паранжи деярли урфдан қолган.