ҚИЙИҚЧА-БЕЛБОҒ-эркаклар белига боғланадиган рўмол, белбоғ. У чопоннинг олди ёпилиб туриши учун боғлаб қўйилади. Белбоғ ўз вақтида жойномоз, дастурхон, пешанабоғ, дастрўмол, тугун ўрнида ҳам ишлатилган. Қийиқча-белбоғ тикиш учун гулсиз сидирға, сурп, сатин, слон, атлас ва товар матолар ишлатилади. Белбоғнинг гуллари илма, йўрма, сув, босма ва кўпайтирув чокларида тикилади ва турли ўлчамли бўлади. Ҳозир ҳам белбоғ ўзбек ҳалқининг тўй-томошаларида, бошқа маросимларда ишлатилади, ўлчами 110×110 см бўлади.